Язданов Бобир Жабирович
1972-йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти – олий, 1996-йилда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини қишлоқ хўжалиги инженер механиги мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Язданов Бобир Жабирович илк меҳнат фаолиятини “Ватанпарвар” ташкилоти Нишон тумани Кенгаши ўқитувчиси лавозимидан бошлаган.
“Ватанпарвар” ташкилоти Қашқадарё вилояти Кенгаши раис ўринбосари, “Ватанпарвар” ташкилоти Қашқадарё вилояти Кенгаши қошидаги техник ва амалий спорт турлари маркази директори, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси, шунингдек Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Экалогия, атроф муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи, Қашқадарё вилояти туризм бошқармаси девонхона ва архив ишлари бўйича бош мутахассиси лавозимларида фаолият юритган.
2025-йилдан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.