Қашқадарё вилояти ҳудудидаги қуйидаги автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишларини бириктириш бўйича электрон тарзда очиқ тендер ўтказилади.
Шаҳар атрофи такси йўналишлари
- ШЙТ-230 - Китоб а/с-Юқори Аёқчи қишлоғи
- ШЙТ-232 - Яккабоғ а/с-Қўтанбой қишлоғи
- ШЙТ-256 - Муборак а/с-Муғлон
- ШЙТ-325 - Ғузор а/с-Жонбулоқ қишлоғи
- ШЙТ-401 - Ғузор а/с-Якка дарахт қишлоғи
- ШЙТ-445 - Яккабоғ а/с-Каттабоғ қишлоғи
- ШЙТ-457 - Косон-Сурхон қишлоғи
Шаҳар атрофи автобус йўналишлари
- ШАЙ-211 - Китоб а/с-Туюл қишлоғи
- ШАЙ-225 - Шаҳрисабз а/с-Улуғбек ж.хўжалиги
- ШАЙ-233 - Шаҳрисабз а/с-Ўртақурғон қишлоғи
- ШАЙ-434 - Касби а/с-Хўжахайрон қишлоғи
Тендер Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси томонидан 2025-йилнинг 6-ноябрь куни соат 17:00 да ўтказилади.
Тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан e-tender.uztrans.uz ахборот тизими орқали тақдим этилади.
Талабгорлар томонидан тендер таклифларини тақдим этиш муддати тендер эълон қилинган кундан бошланиб, тендер ўтказиладиган санадан бир кун олдин тугайди.
Тендер таклифлари белгиланган муддат якунланганидан сўнг қабул қилинмайди ҳамда тендер таклифлари тақдим этилганидан кейин қатнашчилар уларга тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.
Қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.
Маълумот учун тельефон: (+99871) 202-05-01(371).
Батафсил: e-tender.uztrans.uz