Интизомли ҳайдовчилар тақдирланди.

29.02.2020

Сўнги йилларда вилоятимизда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича масъул идоралар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси йўл-транспорт ҳодисаларининг сонини камайтириш, йўл-транспорт ҳодисаларида пиёдалар шикастланишини камайтиришга қаратилган.

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси вилоят ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда вилоятимиздаги жамоат транспорти (автобус ва йўлишсиз такси) ҳайдовчиларининг машаққатли ва шарафли меҳнатларини эътироф этган ҳолда, “Энг илғор ҳайдовчи”, “Энг ёш ҳайдовчи”, “Энг яхши аёл ҳайдовчи”, “Энг яхши автобус ҳайдовчи”, “Энг яхши йўналишсиз такси ҳайдовчи” номинацияларида танлов эълон қилган эди.

  

Бунда, “Энг илғор ҳайдовчи” номинациясида “Фурқат сервис плюс” МЧЖ ҳайдовчиси Шодибек Иноятович Шодиев, “Энг ёш ҳайдовчи” номинациясида “MIRAMAX TURIST TRANS” МЧЖ ҳайдовчиси Азизбек Хайруллаевич Жўраев, “Энг яхши аёл ҳайдовчи” номинациясида Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамияти ҳайдовчиси Лилия Бегимова, “Энг яхши автобус ҳайдовчи” номинациясида “Алихон транс сервис” МЧЖ ҳайдовчиси Зикрулло Зойирович Болтаев ҳамда “Энг яхши йўналишсиз такси ҳайдовчи” номинациясида “Зухриддин Ҳабиб” МЧЖ ҳайдовчиси Анвар Мухаммадович Ҳотамовлар ғолиб деб топилди.

  

                               

Танловни ўтказишдан ўтказишдан асосий мақсад, ғолибларни тақдирлаш эмас, юқорида айтиб ўтилганидек йўл-транспорт ҳодисаларини камайтиришдан иборат.

Тадбирнинг иккинчи қисмида вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, полковник А.Р.Ахмедов сўзга чиқиб, бундай тадбирлар кенг миқёсда ўтказиб борилиши, асосий мақсад фуқароларимиз ҳамда ҳайдовчиларимиз онгида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиб ҳаракатланиш туйғусини шакллантириш эканлигини таъкидлади. Баён этилган ҳолатлар мисоллар билан кўрсатилди. Шундан сўнг вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи А.С.Ашуров сўзга чиқиб, дарҳақиқат, вилоятда бундай тадбирлар доимий тарзда ўтказиб борилишини айтди. Автотранспорт корхонаси раҳбарларига ҳозирда жамоатчилик назорати кучайганлиги, шунинг ҳайдовчилар билан ҳар куни рейсга чиқиш олдидан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозимлиги, йўловчилар билан қўпол муомалада бўлмаслик, йўлларда ҳаракатланиш давомида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиб ҳаракатланишларини тушунтириш лозимлигини  билдирди.