Ғиждувонда сайёр Суд мажлиси ўтказилди.

Ғиждувон туманидаги 60-сон ўрта умум таълим мактаби биносида Маъмурий ишлар бўйича Ғиждувон туман Судининг сайёр Суд мажлиси ўтказилди. Мажлисда бир қатор масалалар билан бирга бошқарманинг Автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш шўъбаси инспекторлари томонидан автомобиль транспортида лицензиясиз ташиш ҳолатлари бўйича расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар ҳам кўриб чиқилди.
Суд мажлиси давомида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1763-моддаси (Йўловчи ташиш фаолияти билан тегишли рухсатнома (лицензия) олмасдан туриб шуғулланиш) га асосан лицензиясиз йўловчи ташиш билан шуғулланган 6 та ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилгандан сўнг автотранспорт воситалари эгалари томонидан автотранспорт воситаси лицензия варақаси билан таъминланмаганлиги туфайли базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 бараваридан 7 бараваригача жарима тайинланди. 24 та ҳолатда эса автотранспорт воситалари эгалари томонидан фаолият қонунийлаштирилиб, автотранспорт воситаси лицензия билан таъминланганлиги учун маъмурий ишлар тугатилди.
Жумладан, фуқаро П.Тилавовга Дамас русумли, давлат рақам белгиси 85К278ҒА бўлган автотранспорт воситасида МжТК нинг 1763-моддасига зид равишда йўловчи ташиганлиги учун БҲМ нинг 5 баробари миқдорида, фуқаро З.Ахтамовга Матиз русумли, давлат рақам белгиси 80К827НА бўлган автотранспорт воситасида МжТК нинг 1763-моддасига зид равишда йўловчи ташиганлиги учун БҲМ нинг 7 баробари миқдорида ҳамда фуқаро Ж.Остоновга Нексия русумли, давлат рақам белгиси 80L725KA бўлган автотранспорт воситасида МжТК нинг 1763-моддасига зид равишда йўловчи ташиганлиги учун БҲМ нинг 7 баробари миқдорида жарималар тайинланди. Қоидабузар ҳайдовчиларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Шу ўринда, Бухоро вилоят транспорт бошқармаси ҳарматли фуқароларимизни автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланмасликка чақиради.
Рейд тадбирлари давом этмоқда.