“Ўзавтовокзал сервис” давлат унитар корхонаси Бухоро филиалида Транспорт корхоналари рахбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди

2019 йил 15 октябрь куни “Ўзавтовокзал сервис” давлат унитар корхонаси Бухоро филиалида Бухоро вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилоят бошқармаси, Бухоро вилояти транспорт бошқармаси масъул ходимлари ҳамда вилоятдаги йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар раҳбарлари иштирокида Транспорт соҳасида туризмни жадал ривожалиниши борасида олиб борилаётган ишлар ва йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш чоралари тўғрисида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда сайёҳларга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларининг қатновини кучайтириш, сифатини яхшилаш, ҳайдовчиларнинг муомала ва кийиниш маданиятини янада ошириш, юртимизга ташриф буюрган меҳмонларга кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати