Бухоро вилояти транспорт бошқармаси автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими инспекторларининг 9 ойлик иш фаолияти

Бухоро вилояти ҳудудида юк ва йўловчи ташувчиларнинг фаолиятини ўрганиш ва ноқонуний фаолият кўрсатаётган ташувчиларни аниқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Бухоро вилояти транспорт бошқармаси инспекторлари ва Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси инспекторлари билан қўшма рейд тадбирлари доимий равишда ташкиллаштириб борилмоқда.
Жумладан, 2019 йилнинг 1 январдан 1 октябр кунига қадар Бухоро вилояти ҳудудида автотранспорт воситалари кўп йиғиладиган жойларда, йўлларда ва мунтазам йўл-патрул хизмати масканларида тижорат асосида автотранспорт хизмати кўрсатаётган транспорт воситалари ҳайдовчилари фаолиятини қонунийлигини назорат қилиш мақсадида 556 та рейд тадбирлари ўтказилиб, бундан 2458 та қоидабузарликлар аниқланди. Аниқланган қоидабузарликларни таҳлили шуни кўрсатдики, шундан 10 та ноқонуний юк ташувчилар, 2438 та ноқонуний йўловчи ташувчилари бўлиб, булардан суд томонидан огоҳлантирилгандан сўнг 495 та автотранспорт воситаси эгаларига лицензия варақалари берилиши учун 130 млн сўм миқдорда давлат божи ундирилган.
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати