Бухоро иқтисодиёт ва банк коллежида Транспорт корхоналари рахбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 16 сентябр куни Бухоро иқтисодиёт ва банк коллежида Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ЙҲХБ, вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлари идораси вилоят вакили, вилоят транспорт бошқармаси ходимлари ва инспекторлари ҳамда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар раҳбарлари (жами 130 киши) иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611-сонли Фармонининг Бухоро вилоятида ижроси ҳамда вилоятда туризмни жадал ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ва ушбу фаолиятга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар, ҳамда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган транспорт ҳайдовчиларнинг фаолияти таҳлил қилиш, уларнинг ташқи кўриниши ҳамда ёд ғояларга алданиб қолмаслик, ҳушёрликни ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчилари томонидан йўловчи ташиш фаолияти давомида келиб чиқаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича ўз саволларини бердилар. Берилган саволларга масъул мутахассислар томонидан тегишли жавоб ва кўрсатмалар айтиб ўтилди.
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати