Бухоро вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи янги ўқув йили бошланиши тадбирида иштирок этди.

Бугун, 4 сентябр куни вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Акобир Ашуров Қоракўл тумани Сайёд мфйда жойлашган 43-сонли Ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши билан ўтказилган ана шундай тадбирда иштирок этди.
Тадбир давомида Транспорт бошқармаси бошлиғи таълим маскани ўқитувчи ва ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклади. Шунингдек, 1- синф ўқувчиларига ўқув қуролларидан иборат “Президент совға”ларини топширди.
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси