Бухоро вилоятида “Кексалар ҳафталиги” ни ўтказишда Бухоро вилояти транспорт бошқармаси иштироки тўғрисида.

09.10.2019

       Жорий йилнинг 5 октябр куни Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 14-14/1-1273 сонли йиғилиш баёнига асосан “Кексалар ҳафталиги” Бухоро вилояти ҳокимлиги, “Нуронийлар жамғармаси” Бухоро вилоят бўлими ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлида юқори савияда ўтказилди.
      Мазкур тадбирни ўтказиш мақсадида вилоят транспорт бошқармаси томонидан Бухоро шаҳридаги 500 нафарга яқин қария ва оқсоқол отахон ва оналаримизни маъанвий дам олишларини ташкиллаштириш мақсадида уюштирилган сайёҳат давомида замонавий, юмшоқ ўриндиқли автобуслар ажратилди. Мазкур сайёҳат давомида шаҳарнинг АРК қўрғони ҳудудида сайр, вилоят драма театрида концерт дастури, ҳамда тадбир сўнгида “Ширбудин” мажмуасида ҳафталик дастурхони ташкил этилган.

 

Вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати