60-сонли “Маданият бош бекати (Марказий бозор) – Б.Нақшбанд” шаҳар автобус йўналиши фаолияти қайта тикланди

Кўп сонли аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, шунингдек вилоятга ташриф буюраётган чет эллик туристлар ва мамлакатимиз сайёҳларига қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга кўрсатилаётган сервис хизматлари сифатини янада яхшилаш мақсадида 60-сонли “Маданият бош бекати (Марказий бозор) – Б.Нақшбанд” шаҳар автобус йўналиши фаолияти қайта тикланди.
Ушбу йўналишда “Алихан Транс” МЧЖ томонидан 6 дона замонавий барча қулайликларга эга “Asiastar”русумли автобуслари қатнови йўлга қўйилди.
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати