Халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчилар учун Ўзбекистон Республикасида ҳаракатланиш харитаси белгиланди.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги қарорига мувофиқ, автомобилда халқаро юк ташувларини амалга оширишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди.
Инфекция тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб даврида халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчи хорижий автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги белгиланган йўналишлар чизмаси бўйлаб ҳаракатланиши лозим.