Республика махсус комиссиясининг қарори.

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ карантин муддати узайтирилди ва янги тартиблар киритилди.
Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан изчил ва тизимли ишлар олиб бориб келинмоқда.
Шу билан бирга, юртимиздаги эпидемиологик вазият ҳали барқарорлашмаганлигини, қолаверса, дунё бўйича коронавирус инфекциясининг тарқалиши кўпаётганлиги туфайли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус пандемияси орқали киритилган чеклов чораларини сақлаб туриш мақсадга мувофиқлиги баён этилмоқда.
Республика махсус комиссияси томонидан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида ҳозирга қадар жорий этилган барча чекловлар 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилганлигидан келиб чиқиб, қуйидагилар маълум қилинади:
⚡️ Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чекловлар чоралари узайтирилади.
⚡️ Йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ҳамда бериш вақтинча тўхтатилади.
2020 йил 1 июнга қадар
⚡️ Хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари автоматик тарзда узайтирилади.
⚡️ Визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқароларига мамлакатдан чиқиб кетишига рухсат берилади. Уларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.
⚡️ Муддати тугайдиган қуйидаги ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилган деб ҳисобланади:
— барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган лицензия ва рухсатномалар;
— шахсни тасдиқловчи;
— автотранспорт воситаларини бошқариш учун талаб қилинадиган.
Шунингдек, Республика ҳудудларида фаолият кўрсатувчи деҳқон бозорларида дезинфекцион ҳолатни янада качайтиришга қаратилган қўшимча чоралар белгиланмоқда.
Хусусан, деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган йирик озиқ-овқат дўконларида савдо ижтиомий масофа (2 метр) сақлаган ҳолда "зигзаг" тартиби (қувурлар, бантлар ва бошқа шу каби тўсиқлар орқали) ташкил этилади.
Ҳар бир бозорга киришда "Дезинфеция туннели" ва "санитария постлари" ташкил этилади, улар бозор ҳудудида карантин чоралари талабларига риоя этилишини таъминлаб боради.