Расмий хабар

21.04.2020

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!!!

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига кўра, N1, N2 ва N3 тоифасига кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари, шунингдек, мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 тоифасига кирувчи (бир нафар йўловчи билан) жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома талаб этилмайди.

Агар, Сиз ушбу тоифадаги автотранспорт воситаларида юкларни ташиш ёки йўл-патрул хизмати стационар постларидан ўтишда турли кўринишдаги тўсқинлик ёки чекловларга дуч келсангиз Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган штабга “71. 267-65-30”, “71. 267-60-10” va “71. 267-63-58” телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Шунингдек, мазкур масалада Ички ишлар вазирлигининг “1102”, Бош прокуратуранинг “1007” ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва савдо-саноат палатасининг “1100” қисқа рақамли "Ишонч телефон"ларига мурожаат этишингиз мумкин.