Бухоро вилояти Транспорт бошқармасининг масофавий фаолияти йўлга қўйилди.

Республикада СOVID-19 коронавирусининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида давом этаётган карантин ҳолатидан келиб чиқиб, транспорт соҳасида тадбиркорлар, соҳа вакиллар ҳамда фуқароларга кенг қулайликлар яратилмоқда. Жумладан, Бухоро вилояти транспорт бошқармаси томонидан Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан масофадан ишлашини ташкил этиш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида онлайн мурожаатлар учун (https://т.ме/TransportBoshqarmasi_bot) боти ишга туширилди.
Сиз мазкур хизмат орқали бошқарма мутахассислари билан боғланиш баробарида ўзингизни қизиқтирган савол, таклиф ва шикоятларингизни йўллашингиз мумкин. Расмий канал: https://t.me/buxtrans
Батафсил маълумотларни +998-65-228-48-90 ёки +998-97-301-30-02 рақамларидан олишингиз мумкин.