РАСМИЙ БАЁНОТ.

Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари диққатига! 2020 йил 24 март кунидан бошлаб вилоят бўйлаб жамоат транспорти ҳаракати ҳамда 30 март кунидан бошлаб Бухоро шаҳри ҳудудида махсус рухсатнома олмаган автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилди. Йўналишсиз таксиларга фақат етказиб бериш хизматини амалга оширишга рухсат берилди. Натижада ишга қатновчи фуқароларда иш жойига бориб келишда қийинчиликлар юзага келмоқда. Ушбу масалада бошқармага бир неча марта оғзаки мурожаатлар келиб тушди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятда фаолият олиб бориб келаётган транспорт корхоналари ҳамда уларга тегишли автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмоқда. Корхона ва ташкилотлар ўз ҳудуди доирасидан келиб чиқиб, ушбу корхоналар билан ишчиларини марказлашган ҳолда ишга олиб бориб келиш учун шартнома тузишлари мумкинлигини билдирамиз. Шунингдек, қўшимча маълумотлар олиш учун 99-352-20-48 ҳамда 97-301-30-02 телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.