РАСМИЙ БАЁНОТ.

2020 йилнинг 30 март кунидан 20 апрель кунига қадар Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда барча вилоят марказларида махсус рухсатномалар асосида автотранспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат берилди. Автобус ҳамда бошқа автотранспорт воситалари учун махсус рухсатномалар Давлат хизматлари агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан берилиши йўлга қўйилди.
Махсус рухсатномалар бериш Бухоро вилояти транспорт бошқармасининг ваколатига кирмаслигини, бошқарма томонидан корхона ва ташкилотлар ходимлари учун шартнома асосида транспорт хизматлари (автобусларда) кўрсатишда амалий ёрдам берилишини билдирамиз.
Махсус рухсатномалар олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали-my.gov.uz орқали электрон тарзда ёки Давлат хизматлари маркази Бухоро вилоят бошқармасининг 65-223-21-45 телефон рақамлари мурожаат қилиш мумкин.