Ҳурматли йўловчилар!!!

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва COVID-19 вирусининг республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб тўхтатилган.
Бухоро вилоят ҳокимининг 2020 йил 23 мартдаги 67-Ф-сонли фаромийишига асосан, Бухоро вилоятида COVID-19 вируси пандемиясига қарши кураш тадбирлари доирасида 2020 йил 24 мартдан бошлаб, Бухоро вилояти ҳудудида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автобус, микроавтобус ва Дамас русумли ҳамда Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи йўналишсиз таксилар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.
Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш чекловлари бўйича ўрнатилган тартиблар билан боғлиқ масалалар юзасидан ваколатли органларга мурожаат қилишингиз мумкинлигини билдирамиз.