Йўналишсиз такси ҳайдовчилари диққатига!

24.03.2020

Вилоятда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилардан йўловчи ташиш жараёнида биринчи навбатда шифкорлар тавсияларига, шахсий гигиена ва санитария қоидаларига ўз оиласида, болалари билан уйида, ишхонада ва бошқа жойларда қатъий амал қилиб, касаллик аломатлари кўринганда уни яширмасдан, ўз вақтида соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилиш ва унинг олдини олиш, ўзини ўзи изоляция қилиш чораларини кўриш сўралади. Шунда, Сиз ўзингиз ва яқинларингизни касалликдан ҳимоя қилган бўласиз.