Дезинфекциялаш ишлари давом эттирилмоқда.

Вилоятда жорий йил 24 мартдан жамоат транспорти ҳаракати чекланиши ҳамда фақат йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга рухсат берилганлиги муносабати билан, йўналишсиз таксилар учун вилоят бўйлаб қуйидаги манзилларда белгиланган тартибда дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилади:
Бухоро шаҳрида-Бухоро авто шох бекатида, Чор Бакр бош бекатида, Шарқ бош бекатида, Карвон буюм бозори бекатида, Марказий бозор автотураргоҳида, "Таксиремонтмашсервис" МЧЖ (собиқ таксомотор парки) автосаройида;
Бухоро туманида-туман охирги тўхташ бекатида;
Шофиркон туманида-туман марказий ўйингоҳи ёнида;
Ғиждувон туманида-туман деҳқон бозор автотурагоҳида ва туман автостанциясида;
Ромитан туманида-Ромитан бош бекатида;
Пешкў туманида-туман охирги тўхташ бекатида;
Вобкент туманида-туман собиқ автостанциясида;
Жондор туманида-тумандаги охирги тўхташ бекатида;
Қоракўл туманида-Қоракўл автостанциясида;
Олт туманида-туман охирги тўхташ бекатида;
Қоровулбозор туманида-туман охирги тўхташ бекатида.
Бошқарма инспекторлари томонидан белгиланган жойларда дезинфекция қилиш ишлари доимий назорат остига олинади.