РАСМИЙ БАЁНОТ.

24.03.2020

Бухоро вилояти ҳудудида  коронавирус пандемияси тарқалишига қарши кураш тадбирлари доирасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автобус, микроавтобус ҳамда Дамас русумли автотранспорт воситалари ҳаракатини вақтинча тўхтатиш мақсадида:

2020 йил 24 мартдан бошлаб Бухоро вилояти ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автобус, микроавтобус ва Дамас русумли ҳамда Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи йўналишсиз енгил автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

Дезинфекция қилинган йўналишсиз таксилардан ташқари автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслиги қатъий белгилаб қўйилади.

шаҳар ва туманлар ҳудудида йўналишсиз такси транспорт воситаларини кунлик дезинфекция қилган ҳолда ҳаракатланиши, йўналишсиз таксиларда йўл кира нархини асоссиз равишда ошириб юборилмаслиги ҳамда Дезинфекция қилинган йўналишсиз таксилардан ташқари автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслиги  қатъий назоратга олинади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳурматли фуқароларимиздан жамоат транспорти чекланган вақтда қонуний асосда фаолият юритувчи дезинфекцияланган йўналишсиз таксилар хизматидан фойдаланишни сўраймиз.