РАСМИЙ БАЁНОТ.

Сўнги кунларда фуқаролармиз орасида Бухоро вилоятида жамоат транспорти (автобус, микроавтобус ва Дамаслар) ҳаракати тўхтатилганлиги бўйича турли хабарлар кўпаймоқда. Бу хабарлар ҳеч қандай расмий асосга эга эмас. Аввал хабар қилинганидек, вилоятда жамоат транспорти ҳаракати йўловчи оқимининг камлиги туфайли қисқартирилган тартибда дезинфекцияланган автотранспорт воситаларида олиб борилмоқда. Ҳайдовчиларнинг ҳаракат вақтида ҳимоя ниқоби билан ҳаракатланиши ҳамда автотранспорт воситаларининг белгиланган муддатларда дезинфекция қилиниши қатъий назорат остига олинган. Мавжуд карантин ҳолатидан келиб чиқиб, вилоятда жамоат транспорти ҳаракатини тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинган тақдирда, қўшимча маълумот берилишини билдирамиз.