Байрам баҳонасида аҳоли ҳолидан хабар олинди.

24.03.2020

Юртимизда яшариш ва янгиланиш фасли Баҳор байрами бўлган Наврўз кириб келди. Байрам кунларида кексалар, меҳнат фахрийлари, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар ҳолидан хабар олиб, уларга меҳр кўрсатиш бағрикенг халқимизда хос бўлган фазилатлардан биридир. Бухоро вилоят транспорт бошқармаси ҳам ана шундай хайрли ишга қўл урди. Байрам баҳонасида бошқарма бошлиғининг ўринбосари А.Бердиев бошчилигида Қоракўл туман Жиғачи МФЙ Жиғачи қишлоғида бобоси билан бирга яшовчи Меҳриддинова Озода Сирожиддиновнанинг ҳолидан хабар олиниб, унинг кемтик кўнгли кўтарилди, совғалар улашилди. Албатта, бундан кўзланган совғалар улашиш эмас, меҳрга муҳтожлар доимо жамоатчилик эътиборида эканлигини уларга кўрсатишдан иборат.