Бухоро шаҳрида автобуслар оралиқ интерваллари узайтирилади.

Ҳурматли йўловчилар! COVID-19 вируси карантини сабабли Бухорода жамоат транспорти ҳаракати кескин қисқаради, автобус йўналишларида қатнаётган атвобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилади.
Республикамизда COVID-19 вирусига карантин эълон қилиниши жамоат транспортида йўловчи оқимининг кескин қисқаришига олиб келди. Шунинг учун автотранспорт воситаларининг сабабсиз емирилишини, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг самарасиз сарфланишини ҳамда автотранспорт корхоналари таклифини инобатга олиб, Бухоро шаҳрида йўналишларда йўловчи ташувчи атвобуслар ҳаракатининг оралиқ интерваллари узайтирилди.