Бепул ҳимоя ниқоблари тарқатилди.

24.03.2020

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси ташаббуси билан карантин кунларида автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига бепул ниқоблар тарқатилмоқда. Мақсад COVID-19 вирусининг вилоятимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш ҳамда вилоятнинг санитар осойишталигини таъминлашдан иборат. Тадбирлар бошқарма бошлиғининг ўринбосари А.Бердиев ҳамда бош инспектор Ф.Ражабовлар томонидан ўтказилди.