Ҳурматли ҳамшаҳарлар, шаҳримиз меҳмонлари!

Республикамизда эълон қилинган карантин ҳолатидан келиб чиқиб, 16 мартдан бошлаб Бухоро вилоятидаги барча йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари (автобус, микроавтобус, Дамас ва йўналишсиз таксилар) да ҳар тўрт соатда, одамлар кўп тўпланадиган автовокзал, автостанция ҳамда охирги тўхташ жойларида ҳар куни мунтазам равишда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад COVID-19 вирусининг вилоятимизга кириб келиши ва тарқалишини олишдан иборат. Бундан саросимага тушмаслигингизни сўраб қоламиз.