COVID-19 вирусидан ҳимоя қилиш мақсадида жамоат транспортида дезинфекция олиб борилмоқда.

COVID-19 вирусига карантин эълон қилинганлигини инобатга олиб ҳамда вируснинг вилоятимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида 16 март куни эрта тонгдан бошлаб вилоятдаги йўловчи ташувчи барча автотранспорт воситалари (автобус, микроавтобус, йўналишсиз таксилар)да дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Бошқарманинг Автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими инспекторлари ҳамда шаҳар ва туман Дезинфекция ташкилотлари томонидан вилоятдаги барча шаҳар ва туманлардаги автотранспорт корхоналари автосаройларида дезинфекциялаш ўз вақтида ва сифатли олиб борилиши шахсан бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Бердиевнинг шахсий назоратига олинган.
Ҳозирда барча автотранспорт хизмати кўрсатувчи корхоналар билан шаҳар ва туманлар дезинфекция корхоналари ўртасида йўловчи ташувчи автотранспорт воситаларини дезинфекция қилиш бўйича шартномалар имзоланмоқда. Ҳозирга қадар барча туман ва шаҳарлардаги автотранспорт воситалари дезинфекцияга қамраб олинмоқда. Бу борада ишлар тизимли йўлга қўйилган бўлиб, мутасадди идоралар ҳамкорликда иш олиб бормоқда.