COVID-19 вирусининг жамоат транспортида тарқалишини олидини олиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

16.03.2020

Бугун, 16 март куни Бухоро нефт ва газ коллежининг мажлислар залида COVID-19 вирусига карантин эълон қилинганлигини инобатга олиб ҳамда вируснинг вилоятимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида автомобиль транспортида йўловчи ташувчи корхоналар раҳбарлари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Ш.Носиров, Бухоро вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи А.Ашуров, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бухоро вилоят бошқармаси масъул ходими Ж.Шомуродов, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ бошлиғи Ж.Қиличов ҳамда Бухоро шаҳар дезинфекция хусусий корхонаси бош врачи М.Ниёзовлар иштирок этди.

Йиғилиш давомида масъуллар сўзга чиқиб, вируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш, унга қарши курашиш профилактикаси ҳақида сўз борди. Жамоат транспортини кунига 3 марта дезинфекция қилиш зарурлиги белгиланди, бу борада М.Ниёзов ўз фикрларини билдирди. Автотранспорт корхоналари раҳбарлари дезинфекция қилиш ишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.