Жамоат транспортида дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда.

Карантин даврида Бухоро вилоятида COVID-19 инфекциясининг кириб келишини ва тарқалишини олдини олиш мақсадида вилоят транспорт бошқармаси Санитария эпидемиология осойишталик агентлиги билан ҳамкорликда йўналишларда йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошираётган барча турдаги автотранспорт воситаларида (йўналишсиз таксилардан бошлаб катта ҳажимли автобусларгача)эрта тонгдан бошлаб дизенфекциялаш олиб борилмоқда.
Дезинфекциялаш кунига 3 маротаба ўтказиш белгиланган бўлиб, бу борада ишлар давом эттирилмоқда. Вазият назорат остига олинган.