Ҳашар-элга ярашар.

14.03.2020

       Юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби, қадим ва навқирон Бухорода ҳам жорий йилнинг 14-15 март кунлари “Обод юрт” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. 2 кунга мўлжалланган ушбу оммавий тадбир асносида кўча, маҳалла, ишхона, сайилгоҳ ва қабристонлар обод қилинади.

    Ҳашар вилоятдаги барча ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, шунингдек, фуқаролар йиғинлари ҳудудида уюшқоқлик билан ташкил этилди.

   Ушбу умумхалқ хайрия ҳашарида барча қатори Бухоро вилоят транспорт бошқармаси меҳнат жамоаси ҳам фаол қатнашмоқда.

                          

Эрта тонгдан бошқарма ходимлари енг шимариб ишга киришиб, бошқарма ҳудудида иш қизиди. Қиш бўйи дам олган ер майдонларига ишлов берилди, дарахтлар ва гуллар таги юмшатилиб, дарахтлар оқланди, шакл берилди, бошқарма ҳовлисидаги яшил майдон ҳудудларида қуриб қолган бегона ўтлар олиб ташланди. Бошқарма олдидаги автотураргоҳ супуриб, тозаланди, бетон тўсиқлар оқланди.

       Ҳашарлар халқимизга хос бағрикенглик руҳида ўтказилиб, умумхалқ байрами олдидан маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ишлари ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади. Ушбу умумхалқ тадбири корхонанинг барча ишчи-ходимлари ўртасида кўтаринки кайфият билан ўтказилганин таъкидлаш жоиз.