Рейд тадбирлари давом этмоқда.

Лицензияга эга бўлмай туриб, йўловчи ташиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиш солиқдан қочиш ёки шу соҳада амалдаги тартиб-қоидага бўйсуниб яшаётган маданиятли ҳайдовчиларга нисбатан ҳурматсизликкина эмас, балки ўғирлик ва ҳуқуқбузарлик ҳам. Бошқарма томонидан ўтказилаётган қатор тарғибот ишларига ҳамда йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш мақсадида қатор ишлар қилинаётганига қарамасдан, ўз билганича иш тутаётган “учар” ҳайдовчилар ҳали ҳам учраб турибди.
Бошқарма инспекторлари томонидан 10.03.2020 йилда Когон бош бекатида ўтказилган рейд тадбирлари давомида бир қатор ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Жумладан, фуқаро Рахимов Жума ўзига тегишли бўлган, Нексия русумли, давлат рақам белгиси 80Р776АА бўлган автотранспорт воситасида вилоятимизга ташриф буюрган туристларга хизмат кўрсатиш вақтида ушбу ҳудудда фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан тўхтатилиб, йўловчи ташиш учун лицензия варақасига эга бўлмаганлиги туфайли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1763-моддасига (йўловчи ташиш фаолияти билан тегишли рухсатнома (лицензия) олмасдан туриб шуғулланиш) асосан, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш майдончасига киритиб қўйилди.
11.03.2020 йил куни Бухоро шаҳар Чор Бакр бош бекатида ўтказилган тадбирлар давомида ҳам қатор ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Қоракўл туман Кулончи ҚФЙ да яшовчи фуқаро Пиримов Жонибек ўзининг Спарк русумли, давлат рақам белгиси 80V618OA бўлган автомашинасида Қоракўл-Бухоро йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, лицензия варақасисиз йўловчи ташиганлиги учун унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1763-моддасига (йўловчи ташиш фаолияти билан тегишли рухсатнома (лицензия) олмасдан туриб шуғулланиш) асосан, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш майдончасига киритиб қўйилди.
Ҳамкорликдаги рейд тадбирлари давом этмоқда.