Янги микроавтобуслар халқ хизматида.

Сўнги йилларда вилоятимиз аҳолисига намунали ва сифатли транспорт хизматини кўрсатиш, вилоятимизнинг ташриф буюрувчи туристларнинг транспортга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида бошқарма томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бирга бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Янги автобуслар, микроавтобуслар тадбиркорларнинг ўз маблағлари ва банк кредитлари асосида харид қилиниб, асосан чекка ҳудудларда йўловчи ташиш йўналишларига жойлаштириб келинмоқда.
Бухоро шаҳрида фаолият олиб бораётган “BUXARA JEMCHUJINA TRANS” МЧЖ раҳбарияти ҳам ана шундай хайрли ишга қўл урди. Корхона томонидан Ўзсаноатқурилиш банк Бухоро минтақавий филиалининг кредит маблағлари ҳисобига Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган 11 дона JAC Sunray русумли микроавтобуслар олиб келтирилди. Микроавтобуслар йўловчи ташиш йўналишлари ҳамда ички туризм тармоғида фойдаланиш учун мўлжалланган.
Жорий йилнинг 7 март куни Бухоро шаҳрининг Арк қўрғони олдида микроавтобусларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тақдимотда вилоят Транспорт бошқармаси, вилоят Туризм департаменти раҳбарияти, JAC MOTORS компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери вакиллари, туризм ва транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналар раҳбарлари иштирок этди. Маросимда вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи А.Ашуров ҳамда вилоят Туризм департаменти Инвестицияларни жалб қилиш бўлими бошлиғи Ш.Шарофиддиновлар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.
Микроавтобуслар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди, келгусида ушбу русумдаги микроавтобуслардан сотиб олиш бўйича расмий дилер билан келишиб олинди.