Вирусга қарши кураш тадбирлари кучайтирилмоқда.

06.03.2020

Маълумки, ҳозирда шиддат билан тарқалаётган COVID-19 (коронавирус) вирусига қарши курашиш, унинг  юртимизга кириб келишини ҳамда тарқалишини олдини олиш мақсадида мутасадди идоралар томонидан кенг кўламли тадбирлар олиб борилмоқда. Транспорт вазирлиги томонидан вирус тарқалаётган мамлакатлар билан авиақатновлар вақтинчалик тўхтатилмоқда, жумладан, Италия Республикаси, Эрон Ислом Республикаси ҳамда Афғонистон Ислом Республикаларига 2020 йилнинг  1 март кунидан бошлаб авиа қатновлар вақтинчалик тўхтатилди.

Вилоят транспорт бошқармаси томонидан ҳам COVID-19 вируси ҳақида фуқароларимизда  янада кенгроқ тасаввур уйғотиш мақсадида “COVID-19 Коронавирусни юқтиришдан ўзингизни ва бошқаларни асранг. Саломат бўлинг” шиори остида 4 хилдаги тарғибот материаллари тайёрланиб, вилоятдаги барча автовокзал ҳамда автостанцияларнинг кўринарли жойларига ёпиштирилди. Бошқарма инспекторлари томонидан жойларда ҳайдовчилар мазкур мавзуда тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.