Вирус сабаб парвозлар вақтинча тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, 2019 йилнинг декабр ойида Хитой Халқ Республикасида аниқланган коронавирус (COVID-19 вируси) нинг юртимизда тарқалишини олдини олиш мақсадида, Италия Республикаси, Эрон Ислом Республикаси ҳамда Афғонистон Ислом Республикаларига 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб авиа қатновлар вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги мазкур мамлакатлар авиакомпанияларини расман хабардор қилди, шунингдек, мазкур мамлакатларга коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашиши билан қатновлар қайта тикланиши тўғрисида кафолат берилди.