Қарор ижроси юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилди.

03.03.2020

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сонли “Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ ЙҲХБ, вилоят транспорт бошқармаси ҳамда Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси Бухоро ҳудудий бошқармаси ходимлари иштирокида жорий йилнинг 03 март куни А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг Бухоро туман Сафкарда қишлоғи ҳудудидан ўтувчи қисмида қўшма рейд тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида масъул корхоналар томонидан қарор талаблари бажарилиши, автотранспорт воситаларининг техник ҳолатлари, ҳайдовчиларнинг билим савиялари ўрганилди ва бир қатор камчиликлар аниқланди.

Жумладан, тадбир давомида Бухоро шаҳрида жойлашган “Ҳудуд газ-Бухоро” МЧЖ га тегишли бўлган, суюлтирилган газ ёнилғиси ташиш учун мўлжалланган MAN русумли, давлат рақам белгилари 80/844FBA ва 80/833FBA бўлган автотранспорт воситалари текширилганда, автотранспорт воситалариа ўрнатилган хавфли юкларни ташишга мўлжалланган сиғим синовдан ўтказилмаганлиги, ўт ўчириш воситалари билан таъминланмаганлиги;

Когон туман Туткунда МФЙ да жойлашган “Бухоро нефт базаси” МЧЖ га тегишли бўлган, ёқилғи ташиш учун мўлжалланган Зил 431412 русумли, давлат рақам белгиси 80/218НAA бўлган нефт махсулотлари ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси текширилганда, ҳайдовчи Ш.Боқиевда хавфли юкларни ташиш ҳуқуқини берувчи сертификат мавжуд эмаслиги, автотранспорт воситасидаги ўт ўчириш воситаси муддати ўтганлиги, автотранспорт воситасининг цистернасидаги ёқилғи тўқувчи резина шланглар устидаги статистик токни олувчи мис симлар яроқсиз ҳолга келганлиги ҳамда автотранспорт воситаси ўт ўчириш воситалари билан тўлиқ таъминланмаганлиги;

Когон туман Туткунда МФЙ да жойлашган “Когон сув қурилиш” МЧЖ га қарашли бўлган нефт махсулотларини ташиш учун мўлжалланган Камаз русумли, давлат рақами 80243ZAA бўлган автотранспорт воситаси ўрганилганда, автотранспорт воситасининг электр қисмлари носоз ҳолда эканлиги, ҳайдовчи Б.Ашуровда хавфли юкларни ташиш ҳуқуқини берувчи сертификат мавжуд эмаслиги, автотранспорт воситаси ўт ўчириш воситалари билан тўлиқ таъминланмаганлиги ҳамда Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси томонидан бериладиган, автотранспорт воситасидаги сиғимнинг созлиги ҳақидаги хулоса мавжуд эмаслиги аниқланди.

Мазкур масалада рейд тадбирлари доимий тарзда олиб борилмоқда.