Охирги тўхташ бекати кўчирилди.

02.03.2020

     Бошқарманинг Автомобиль транспортида ташувлар хавфсизлигини таъминлаш бўлими томонидан рейд тадбирлари билан бир қаторда ташкилий ишлар ҳам олиб борилмоқда. Жумладан ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 2 март куни Бухоро туманида ўтказилди.

          Бухоро туманининг ички қисмларига қатновларни амалга оширувчи 283-сонли “Гала Осиё-Сўфикоргар”, 284-сонли “Гала Осиё-Боғикалон”, 285-сонли “Гала Осиё-Кобдун”, 286-сонли “Гала Осиё-Арабхона”, 287-сонли “Гала Осиё-Кўчкўмар”, 343-сонли “Гала Осиё-Бўламахўрон” йўналишли такси йўналишларнинг охирги тўхташ бекати Гала Осиё шаҳар Буюк ипак йўли кўчаси (М-37 автомобиль йўли ёқаси) да жойлашган бўлиб, бу ердаги тўхташ майдонининг кичиклиги ҳайдовчиларнинг бекатга кириб-чиқиши учун ноқулайликлар туғдириб, серқатнов магистраль йўлнинг бўйида жойлашганлиги пиёдалар ҳамда йўловчилар хавфсизлигига жиддий хавф туғдириб келаётган эди. Ушбу тўхташ бекати Буюк ипак йўли кўчасидан туманнинг Тошмачит кўчасига кўчирилди.

      Бунинг натижасида автотранспорт воситалари тўхташи учун қулай жойлар ажратилиб, ҳайдовчилар ҳамда пиёдаларга қулай шароитлар яратилди. Лойиҳанинг 2-босқичида бекатни перронлар билан ажратиб, ҳар бир йўналиш учун алоҳида жой ташкил этиш режалаштирилган.