Бухоро шаҳрида ноқонуний фаолият олиб бораётган автотранпорт воситалари бўйича рейдлар давом этмоқда.

13.02.2020

Бухоро вилоят транспорт бошқармасининг Автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш шўъбаси инспекторлари томонидан вилоятнинг барча туманларида бўлгани каби, Бухоро шаҳрида ҳам лицензиясиз йўловчи ташиш ҳолатлари бўйича рейдлар давом эттирилди.

Жорий йилнинг 13 февраль куни бошқарманинг Ҳаво транспорти бўлими бош мутахассиси А.Бекмуродов ҳамда Автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш шўъбаси инспекторлари Д.Худойназаров ва  У.Мирзаевлар иштирокида белгиланган дислокация асосида Бухоро халқаро аэропортида рейд тадбири ўтказилди.

Тадбирда ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланган автотранспорт воситалари аниқланиб, тегишли баённома расмийлаштирилиб, автотранспорт воситалари жарима майдонига қўйилди.

         Бундай тадбирлар доимий тарзда давом эттирилмоқда.