Ғиждувонда йўналишлар ҳаракати тартибга солинмоқда.

12.02.2020

Бугун 12 февраль куни Бухоро вилоят транспорт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Бердиев, бошқарманинг Автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш шўъбаси инспекторлари ҳамда Ғиждувон туман ЙҲХГ  бошлиғи инспекторлари иштирокида Ғиждувон туманидаги автобус ва йўналишли такси йўналишлари охирги тўхташ жойларини тартибга солиш тадбирлари ўтказилди.

                                    

Тадбирлар давомида туман Деҳқон бозори автотураргоҳидан ҳар бир йўналиш учун алоҳида жойлар ажратилди. Ҳайдовчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Йўловчилар билан хушмуомалада бўлиш кераклиги, йўл-ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш, йўл кира нархларини оширмаслик, йўналиш харитасидан четга чиқмаслик, лицензиясиз йўловчи ташимаслик масалаларида тегишли кўрсатмалар берилди.