Жамоат транспортида дезинфекция ишлари олиб борилди

Февраль ойи бошининг нисбатан илиқ келиши ҳамда ҳаво ҳароратининг бирдан совиб кетиши оқибатида турли юқумли касаллик кенг тарқалиш ҳолатлари кузатилади. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун мутасадди ташкилотлар томонидан вирусларга қарши профилактика, эмлаш ва дезинфекция ишлари амалга ошириб борилади.
Ҳозирда кун тартибида асосий мавзуси бўлиб турган "КОРОНА ВИРУС" ҳам ана шундай юқумли вируслар туридан бўлиб, шиддат билан тарқалмоқда. Ушбу вирусдан ҳимояланиш, профилактикаси бўйича Ҳукумат томонидан самарали ишлар ташкил этилган.
Жумладан, Бухоро шаҳридаги барча йўналишдаги автобуслар ҳайдовчилари махсус ниқоблар таққан ҳолда ҳаракатланиши ташкил этилди. Йўналишга чиқиш олдидан автобусларда дезинфекция ишлари олиб борилди. Барча автобуслар салони дезинфекция қилинди, ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтказилди.