Лицензияларнинг амал қилиш муддати тикланди.

10.02.2020

         Автомобиль транспортида йўловчиларни  ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишларда ташиш  фаолиятини лицензиялаш бўйича  Агентлик  Бухоро вилояти бошқармаси комиссиясининг 2-Т ва 3-Т-сонли йиғилиши қарорларига ҳамда  Ўзбекистон Республикаси «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги  Қонуннинг 22-моддасига асосан,  2020 йил 23 январдаги 1Т-сонли мажлис баёни қарори билан 2020 йил 27 январдан бошлаб 10 (ўн) иш кунига тўхтатиб турилган қуйидаги лицензиатларга берилган лицензия ва лицензия варақалари қайта тиклаш бўйича бўйича қарор қабул қилинди;

 “SHUXRAT ERGASH OMADI” МЧЖ га тегишли АТ №0036581-рақамли йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар ва лицензия карточкалари;

Асос: “SHUXRAT ERGASH OMADI” МЧЖ нинг 03.02.2020 йилдаги
18-сонли хати.

 “BUXORO AUTSORTING” МЧЖ га тегишли АТ №0041372-рақамли йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва лицензия карточкалари;

Асос: “BUXORO AUTSORTING” МЧЖ нинг 31.01.2020 йилдаги 6-сонли хати

 “SABINA TRANS” МЧЖ га тегишли бўлган АТ №0042156-рақамли йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш ҳуқуқини берувчи  лицензия ва лицензия карточкалари;

Асос: “SABINA TRANS” МЧЖ нинг 03.02.2020 йилдаги 3-сонли хати

“BEXRUZ O`ROQ BOBIR JOBIR” МЧЖ га АТ №0051866-рақамли йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва лицензия карточкалари;

Асос: “BEXRUZ O`ROQ BOBIR JOBIR” МЧЖ нинг 28.01.2020 йилдаги
10-сонли хати.