Йўл кира нархларини ошириб юбормаслик бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

16.03.2020

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси инспекторлари томонидан вилоятда йўналишсиз таксилар, шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчилари билан мавжуд вазиятдан келиб чиқиб йўл кира нархларини сунъий оширмаслик, шахсий гигиенага қоидаларига риоя этиш бўйича профилактик тушунтириш ишлари ўтказилмоқда.

Жумладан, тадбирлар Бухоро шаҳрида Бухоро автошох бекатида, Чор Бакр ва Шарқ бош бекатларида ҳамда барча автотураргоҳларда, Ғиждувон туманида Деҳқон бозоридаги автотураргоҳда ҳамда барча туманларда шаҳар атрофи йўналишлари ҳайдовчилари билан, шунингдек Бухоро вилоятидан Навоий, Самарқанд, Қарши ҳамда Тошкент шаҳарларига қатновчи ҳайдовчилар билан ўтказилмоқда.

Бундан мақсад, ҳозирги мавжуд вазиятни инобатга олиб, ҳайдовчилар томонидан йўл кира нархларининг асоссиз ошириб юборилишини олдини олишга қаратилган.   

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси йўл кира нархларининг асоссиз ошириб юбориш ҳолатларига дуч келганингизда бошқарманинг 65-228-48-90 рақамли “Ишонч телефони”га  ёки 11-67 қисқа рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўрайди.