Тарихий қадамжоларга саёҳатлар уюштирилди.

03.02.2020

Бугунги кунда юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам кенг кўламли бунёдкорлик, ободончилик, қурилишлар олиб борилмоқда. Бухоро вилоят ҳокимининг ташаббуси билан вилоятда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништириш мақсадида 3-4 февраль кунлари нуронийлар, 5-6 февраль кунлари зиёлилар, 7-8 февраль кунлари ёшларнинг тарихий қадамжолар, ишлаб чиқариш корхоналари, дам олиш масканлари бўйлаб саёҳатлари ташкил этилмоқда.

 

 

Ушбу саёҳатларни уюштиришда Бухоро вилоят транспорт бошқармаси томонидан ҳар куни 2 дона катта ҳажмли, замонавий, юмшоқ ўриндиқли автобуслар ажратиб берилмоқда. Саёҳатларга барча фуқароларимиз бевосита иштирок этиб, амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиши мумкин.