Когон шаҳрида рейд тадбирлари ўтказилди.


Бухоро вилоят транспорт бошқармасининг Автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш шўъбаси инспекторлари томонидан жорий йилнинг 31 январь куни Когон шаҳрида рейд тадбирлари ўтказилди.
Тадбирларда ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланиш қонунга хилоф эканлиги ҳайдовчиларга тушунтирилди.
Вилоятимизнинг туристик салоҳияти юқорилиги, вилоятга ташриф буюрувчи сайёҳлар асосан поездларда Когон шаҳри орқали келишини инобатга олиб, темир йўл вокзали автотураргоҳидаги йўналишсиз таксилар ҳаракати тартибга келтирилди. Уларга йўловчилар хушмуомалада бўлиш кераклиги, йўл-ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш лозимлиги етказилди.
Бундай тадбирлар доимий тарзда давом эттирилмоқда.