Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича тадбирлар ўтказилди.

31.01.2020

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бухоро вилоят транспорт бошқармаси томонидан қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб белгиланган. Бошқарма ходимлари томонидан жорий йилнинг 30 январь куни ана шундай тадбирлар вилоятимизнинг Пешку туманида ўтказилди.

       Тадбир давомида йўналишдаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига лицензия йўловчи ташиш қонунга хилоф эканлиги, ҳар куни эрталаб рейсга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ва ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтиб рейсга чиқиш, йўловчилар билан хушмуомалада бўлиш, йўл кира нархларини сунъий оширмаслик бўйича тушунтиришлар берилди.

         Бундай тадбирлар доимий тарзда ўтказиб борилади.