Қарор ижроси юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилди.

27.01.2020

Жорий йилнинг 3-4 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сонли “Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ ЙҲХБ, вилоят транспорт бошқармаси ҳамда Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси Бухоро ҳудудий бошқармаси ходимлари иштирокида Бухоро шаҳар Когон шоссеси, А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг Бухоро туман Сафкарда қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 229-230 км қисмларида қўшма рейд тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар давомида масъул корхоналар томонидан қарор талаблариги қай тарзда риоя қилиниши, автотранспорт воситаларининг техник ҳолатлари, ҳайдовчиларнинг билим савиялари ўрганилди ва бир қатор камчиликлар аниқланди.

Жумладан, 3 январь куни ўтказилган тадбирлар давомида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Проектная кўчаси 44-г уйда жойлашган “Корсан Инвест” МЧЖ га тегишли бўлган, азот ташиш учун мўлжалланган CIMC LINYU русумли, давлат рақам белгиси 01/436МЕА бўлган автотранспорт воситаси текширилганда Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси томонидан бериладиган автотранспортда ўрнатилган хавфли юкларни ташишга мўлжалланган сиғимнинг созлиги ҳақида №03/13-2792-АЮ сонли хулосанинг муддати 23.11.2019 йилда тугаганлиги, ҳайдовчига хавфли юкларни ташишга берилган гувоҳнома мавжуд эмаслиги, автотранспорт воситаси сиғимида ўрнатилган сақловчи клапанлар синовдан ўтказилмаганлиги, автотранспорт воситаси ўт ўчириш воситалари билан тўлиқ таъминланмаганлиги;

Когон шаҳар Низомий кўчаси 49-уйда жойлашган “Бобонаврўз” ХК га тегишли бўлган, ёқилғи ташиш учун мўлжалланган МАЗ русумли, давлат рақам белгиси 80/321NAA бўлган автотранспорт воситаси текширилганди, Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси томонидан бериладиган автотранспортда ўрнатилган хавфли юкларни ташишга мўлжалланган сиғимнинг созлиги ҳақида хулоса мавжуд эмаслиги, автотранспорт воситасида ўрнатилган сиғимнинг ранги қоидада белгиланган тартибда эмаслиги, автотранспорт воситаси махсус чироқлар билан таъминланмаганлиги, сиғимда хавфли юклар ташилаётганлигини билдирувчи махсус белги йўқлиги, ерга улагич ускунаси билан жиҳозланмаганлиги, автотранспорт воситасига ўрнатилган ёқилғи тарқатиш колонкаси давлат қиёслов кўригидан ўтказилмаганлиги, сиғимдаги тўкиш резина шланглари носоз ҳолатда эканлиги;

 

4 январь куни ўтказилган тадбирлар давомида Ромитан туман Газли шаҳрида жойлашган “Газлинефтгазқазибчиқариш” МЧЖга қарашли бўлган нефт махсулотларини ташиш учун мўлжалланган русуми MAN бўлган, давлат рақами 80 324 СВА бўлган автотранспорт воситаси Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси томонидан бериладиган автотранспортда ўрнатилган хавфли юкларни ташишга мўлжалланган сиғимнинг созлиги ҳақида хулосаси мавжуд эмаслиги, йўналиш харитаси амал қилиш муддати ўтганлиги;

-Нефт махсулотларини ташиш учун мўлжалланган HOWO русумли 80R 064 GA давлат рақами белгили автотранспорт воситасига, Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси томонидан бериладиган автотранспортда ўрнатилган хавфли юкларни ташишга мўлжалланган сиғимнинг созлиги ҳақида хулосаси мавжуд эмаслиги, хавфли юкларни ташиш учун ҳайдовчига берувчи билим савияси тўғрисидаги гувоҳномаси мавжуд эмаслиги, автотранспорт воситасининг сиғимида ўрнатилган сақловчи клапанлари синовдан ўтказилмаганлиги, хавфли юкларни ташиш учун нур қайтаргичлари ўрнатилмаганлиги аниқланди. Ушбу  хайдовчини тегишли хужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги сабабли, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли тартибда UZ-19 серияли 80-080488 рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча ушлаб туриш учун далолатнома тузилиб, жарима майдончасига қўйилди.

Мазкур масалада рейд тадбирлари доимий тарзда олиб борилмоқда.