Бухоро-Хива йўналишида тезюрар поездлар ҳаракати қайта тикланади


Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 2 март кунидан эътиборан “Бухоро – Хива - Бухоро” йўналишида тезюрар поездлар қатнови қайта тикланади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилган.
Тезюрар поездлар қатновининг қайта тикланиши юртимиз аҳолиси ва хорижлик сайёҳларга мамлакатимизнинг ушбу икки тарихий шаҳарларига саёҳат қилишда қўшимча қулайлик яратади.
"Ўзтемирйўловчи" АЖ маълум қилишича имтиёзли бўлган чипталарни фақат темир йўл кассаларидан харид қилиш мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди. Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олишингиз мумкин.
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати