Бухоро шаҳрида енгил конструкцияли бекатлар қурилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Бухоро вилоят бўйича 40 та енгил конструкцияли бекатлар қурилиш дастури тасдиқланган.
Бугунги кунга қадар Бухоро шаҳрининг Фатҳобод, И.Мўминов, А.Жомий, А.Сомий, А.Навоий, Пиридастгир, М.Карим, Афросиёб ва Б.Нақшбанд кўчалари бўйлаб 10 та енгил конструкцияли бекатлар қуриб битказилди.
Бухоро шаҳар Газли шоссеси 61 автокорхона бурилиши яқинида 2 та ҳамда Мохи Хосса музейи ёнида 1 та худди шундай енгил конструкцияли бекат қурилиши якунланмоқда.
Бундай қурилишлар вилоят бўйича давом эттирилмоқда.