Ўзбекистон Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига қўшилди.

Ўзбекистон Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига қўшилди.
10.01.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги ПҚ-4564-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига (Женева, 1957 йил 30 сентябрь) ҳамда Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимининг 1-моддаси a) бандига ҳамда 14-моддаси 1 ва 3 b) бандларига тузатишлар киритиш тўғрисидаги баённомага (Женева, 1993 йил 28 октябрь) қўшилди.
Мазкур қарор билан Транспорт ва Ички ишлар вазирликлари мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.
Ушбу Европа битимининг асосий мақсади;
-хавфли юклар таснифига кирувчи товарлар билан савдо жараёнларини тезлаштириш ва тартибга солиш;
-хавфли юкларни ортиш, ташиш ва сақлаш вақтида хатарларни мақбцл даражагача камайтиришдан иборат.
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати