Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда йиғилиш.


Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда йиғилиш.
Жорий йилнинг 13 январь куни Бухоро нефт-газ коллежи мажлислар залида вилоятда йўловчи ташиш билан шуғулланаётган автотранспорт корхоналари раҳбарлари ва ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишга масъул шахслари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда бошқарма бошлиғи А.Ашуров, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари М.Ражабов, бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Бердиев, бошқарма ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари иштирок этдилар.
Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2018 йилдаги 747-сонли “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2019 йилдаги 636-сонли “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” ги Қарорлари муҳокама этилди.
М.Раджабов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2018 йилдаги 747-сонли қарори 4-банди 2-хатбошисига асосан, 2019 йил 1 июлдан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар жамоат транспорти ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун автотранспорт воситаларига видеорегистраторлар ўрнатиш бўйича мажбурий тартиб жорий этилганлигини айтиб, барча йўловчи ташувчи автотранспорт воситаларига видеорегистраторлар ўрнатишни тавсия қилди. Видеорегистратор ўрнатилиши содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларини назардан четда қолмаслигини таъминлаши, видеорегистратор орқали қайд этиб, чора кўриш учун ички ишлар органларига юборилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилишини, шунингдек мазкур қарорга асосан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилишини ҳамда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилмаслигини белгиланганлиги таъкидланди.
Шундан сўнг бошқарма бошлиғи А.Ашуров сўз олди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2019 йилдаги 636-сонли “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори мазмун-моҳияти билан йиғилганларни таништириб ўтди. Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида мазкур қарорга асосан, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун, яъни автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар олиш учун фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қилишлари белгиланганлигини, бу эса оворагарчилик ва турли хил бюрократик тўсиқларнинг олдини олиши таъкидланди.
Йиғилиш сўнгида йўл кира нархларини ошириш, туманларда автостанция, охирги бекатлар қуриш ҳамда йиғилганларни қизиқтирган бошқа саволларга жавоб берилди.
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати.