Ғиждувонда профилактик тадбир ўтказилди.

Жорий йилнинг 04 февраль куни Бухоро вилоят прокуратураси ходими Н.Ахмедов, Бухоро вилоят транспорт бошқармасининг Автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш шўъбаси инспекторлари Б.Эргашев ва У.Ҳамдамовлар, Ғиждувон туман ҳокими ўринбосари Б.Толибов, туман прокуратураси ходими Р.Рахмонов ва ҳамда туман ЙҲХГ бошлиғи А.Жумаевлар иштирокида Ғиждувон туманида профилактик тадбирлар ўтказилди. Дастлаб Ғиждувон автостанциясида тумандаги автостанция раҳбари Ғ.Аъзамов, автотранспорт корхоналари раҳбарлари иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувда иш жараёнида юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича фикр алмашилди.
Шундан сўнг тумандаги автобус ва йўналишли такси йўналишларига туман Деҳқон бозори автотураргоҳидан алоҳида жойлар ажратилди. Ҳайдовчиларга ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланиш қонунга хилоф эканлиги, йўловчилар билан хушмуомалада бўлиш кераклиги, йўл-ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш лозимлиги тушунтирилди.