Ҳамкорликдаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Бухоро вилоят транспорт бошқармасининг Автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш шўъбаси инспекторлари томонидан Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан биргаликда профилакти тарғибот тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда.
Жорий йилнинг 21 февраль куни бошқарманинг Автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш шўъбаси инспекторлари ҳамда Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари иштирокида ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Когон бош бекати ҳамда Шарқ бош бекатларида ҳайдовчилар билан ўтказилди.
Тадбирлар давомида ҳайдовчиларга йўл-ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш, автотранспорт воситаларини техник соз ҳолатда бошқариш, лицензиясиз ташишлар билан шуғулланмаслик, йўловчилар қўпол муносабатда бўлмаслик, ҳаракат давомида мусиқани баландлатиб ҳаракатланмаслик бўйича тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2018 йилдаги 747-сонли қарорига асосан, 2019 йилнинг 1 июлидан барча йўловчи ташувчи автотранспорт воситаларида видеорегистраторлар мажуд бўлиши белгиланганлигини инобатга олиб, ҳайдовчиларга автотранспорт воситаларини видеорегистраторлар билан таъминлаш лозимлиги айтилди.
Бундай тадбирлар доимий тарзда давом эттирилмоқда.
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси матбуот хизмати